Спорт | 09:30 / 23.11.2017
13628
1 дақиқада ўқилади

Перу терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги иштирокидан маҳрум этилиши мумкин 

Фото: tribuna

Перу терма жамоаси 2018 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин. Маҳаллий Libero нашрининг ёзишича, перулик сиёсатчи Палома Носеда мамлакат футбол федерацияси тўлиқ давлат назоратига ўтиши кўзда тутилувчи қонун қабул қилинишини таклиф қилган.

Маълумки, футбол федерацияларининг ҳукуматлар томонидан назорат қилиниши ФИФА томондан тақиқланган. Шу сабабли агар таклиф қилинаётган қонун қабул қилинса, ФИФА Перу футбол федерациясини ўз таркибидан чиқаришга қарор қилиши мумкин ва бунинг оқибатида Перу жаҳон чемпионатидаги иштирокидан маҳрум бўлади. Унинг ўрнини жаҳон чемпионатига чиқа олмаган бошқа бир терма жамоа эгаллаши мумкин. 

Маълум қилинишича, ФИФАда ушбу ҳолатдан ташвиш билдирилган ва Перу ҳукуматига таклиф қилинган қонун бўйича батафсил маълумот тақдим қилиниши илтимоси билан мурожаат қилинган. 

Перу плей-офф босқичида Янги Зеландияни мағлуб этиб, жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритганди.  

Мавзуга оид