LG’дан келажак уйлари учун смарт экотизимни қуришнинг ечими тақдим этилди
Уйга мўлжалланган смарт техника қатори Сеул яқинидаги LG’нинг «Буюмлар интернети» инновацион платфораси билан интеграциялашади
Уйга мўлжалланган техника ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчиси LG Electronics тижорат сектори учун ўз имкониятларини Сеул яқинида премиум синфидаги турар-жой комплекслари учун интеграциялашган смарт ечимларни ўрнатиш ҳисобидан кенгайтирмоқда. Очилиши 2021 йилнинг бошига мўлжалланган «ByeollaeI’PARKSuite» турар-жой мажмуаси бешта 45 қаватли бинодан иборат бўлиб, Сеул шимоли-шарқида жойлашган ҳамда смарт технологиялар қўлланган ҳолда LG’нинг маиший техникаси билан жиҳозланади.
Квартираларни жиҳозлашда LG’дан уй учун биринчи даражали смарт қурилмалар ишлатилади, улар орасида кондиционерлаш тизимлари, музлатгичлар, кир ювиш машиналари, қуритиш машиналари, идиш ювиш машиналари ва кийим-кечакга алоқадор тизимлар бор. Уй эгалари шунингдек ҳавони тозаловчи, роботлашган чангютгич ва LG ThinQHub динамики каби «ақлли» девайсларни қўшимча тарзда ўрнатиш имкониятини қўлга киритишади, бунинг ёрдамида LG’нинг барча маҳсулотлари бир-бирига уланиши ва овозли буйруқлар ёрдамида бошқарилиши мумкин.
LG’нинг очиқ смарт экотизимларни қўллаб-қувватлаш бўйича стратегиясига мувофиқ, I’PARKSuite турар-жой мажмуаси учун ишлаб чиқилган тизим бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг «ақлли» қурилмалари билан мос тушади. Смартфонлар учун илова барча техникани масофадан бошқариш, шунингдек лифтни чақириш, электр энергияси истеъмолини текшириш, уйга етказиб бериш бўйича мурожаат юбориш, автотураргоҳда жой борлигини аниқлаштириш ва ташриф буюрувчилар билан кириш эшиги орқали гаплашиш имконини беради.
«Бу Кореяда смарт техника ишлаб чиқариш бўйича етакчи сифатидаги кўп йиллик тажрибага асосланган LG учун илғор лойиҳадир», - дея таъкидлаб ўтди LG'нинг Кореядаги сотувлар ва маркетинг офиси бўйича президенти Чои Санг-гу. «Бу намойиш этиш эмас, балки бизнинг уйларимиз келажакда қандай бўлишига оид ҳақиқий ҳаётдан мисолдир».
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
23:49 / 11.11.2022
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш этди
16:56 / 24.08.2022
LG NanoCell билан хонанинг исталган нуқтасидан тасвир сифати ва ёрқинлиги
09:00 / 19.08.2022