Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзиядаги ўқишга жойлаштиришни ваъда қилган фирибгар ушланди
Хорижга ўқишга жойлаштиришини ваъда қилиб эвазига бир ярим минг доллар ўзлаштирган фирибгар ушланди, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Бекобод шаҳрида, 2014 йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида яшовчи, 1995 йилда туғилган Сайдали Абудухолиқов (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) алдаш йўли билан, Бекобод туманида яшовчи, хусусий меҳнат тури билан шуғулланувчи, 1995 йилда туғилган Махмудали Яшнаровни ишончини суиистеъмол қилиб, «Малайзия давлатидаги олийгоҳга ўқишга жойлаштириш учун ҳужжатларни топширишда ёрдам бераман» – деб алдаб, ундан 1.500 АҚШ долларини олиб, шу кунга қадар ўқишга жойлаштирмай, пулини ҳам қайтариб бермаган.
Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Мавзуга оид
15:32 / 12.03.2026
Бекободдаги пичоқбозлик бўйича яна 4 ўсмир ҳибсга олинди
14:10 / 24.02.2026
Бекободда Ўзбекистон–Бошқирдистон технопарки қурилади
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026