Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори чиқди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон Фармони талабларини бажариш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, ходимларини моддий рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича бюджетдан ташқари махсус жамғармасини (кейинги ўринларда Бюджетдан ташқари махсус жамғарма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

2. Қуйидагилар Бюджетдан ташқари махсус жамғарма даромадларини шакллантириш манбалари белгиланди:

кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ҳамда техник кўрикдан ўтказишдан тушадиган маблағларнинг 60 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек, фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бажармаслик, кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини, шунингдек, бундай кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидаларини бузганлик, кема ҳайдовчиларининг кичик ҳажмли кемаларни маст ҳолда бошқаргани учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммасининг 60 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари, таркибий тузилмалари ва идоравий мансуб ташкилотларини ривожлантириш бўйича бюджетдан ташқари жамғармалар фойдасининг 15 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизимидан реклама-маркетинг маълумотларни трансляция қилиш учун фойдаланишдан тушадиган даромадлар;

юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг хайрия маблағлари;