Қарши шаҳрида кучли шамол бино томини қулатди. Қашқадарё вилояти ФВБ ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, 9 ноябр куни Қарши шаҳрида қисқа вақт давомида кучли шамол кузатилган. Оқибатда бинолардан бирининг том конструкцияси қулаб, ҳаракатланаётган машина устига тушган.

Ҳодиса юзасидан қутқарув хизматига мурожаат келиб тушмаган. Шунга қарамай, Қарши шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими инспекторлари воқеа жойига етиб бориб, ҳолатни ўрганган.

Тегишли хизматлар жалб этилган ҳолда йўл устида қолган том конструкциялари олиб ташланиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.