Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳузурида Қутқарувчиларни тайёрлаш техникуми фаолияти йўлга қўйилади.
Техникум академиянинг умумий чекланган штат бирликлари доирасида, ягона таълим кампусида алоҳида юридик шахс мақомида ташкил этилади.
Техникум фаолияти 2027/2028-ўқув йилидан бошланади.
Техникумга умумий ўрта таълим мактаблари битирувчилари давлат гранти ва тўлов-контракт асосида қабул қилинади. Таълим бошланғич, ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурлари асосида ташкил этилади.
2029 йилдан бошлаб техникум битирувчилари орасидан фавқулодда вазиятлар органлари учун кадрлар захираси шакллантирилади.
Йирик иқтисодиёт ва тоифаланган объектлар ҳамда хавфли ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаётган қутқарувчилар эса ушбу ташкилотларнинг буюртмаси билан тўлов-контракт асосида имтиёзли ўқишга қабул қилинади.
Фавқулодда вазиятлар органларида қутқарувчи лавозимида хизмат қилаётган ходимлар техникумга ўқишга кирса, ўқиш даврида уларнинг ойлик маоши тенг миқдорда сақланиб қолади.
Шунингдек, техникумда ички ва ташқи меҳнат бозори эҳтиёжлари, иш берувчилар таклифлари ҳамда ФВВ буюртмаси асосида қисқа муддатли касб курслари ташкил этилади.









