Пентагонда Путиннинг Суриядан Россия қўшинларининг олиб чиқилиши тўғрисидаги фармони изоҳланди.
Россия кучларининг Суриядан олиб чиқилишига доир хабар АҚШнинг Сурия Араб Республикаси (САР)даги хатти-ҳаракатлари ва устувор вазифаларига таъсир кўрсатмайди, дейилади унда.
Бундан аввал Россия президенти Владимир Путин Суриянинг Хмеймимидаги РФ ҳарбий базасига етиб келиб, Суриядан Россия ҳарбий гуруҳларини олиб чиқиб кетишга киришиш ҳақида топшириқ бергани тўғрисида хабар берилган эди.

















