Жаҳон | 08:31 / 19.12.2017
9530
1 дақиқада ўқилади

Буэнос-Айресда тартибсизликлар, 81 киши жабрланди (Видео)

Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда полициячиларнинг норозилик намойиши қатнашчилари билан тўқнашуви натижасида 81 киши жабрланди.

Бу ҳақда Noticias Sin хабар бермоқда.

Таъкидланишича, жароҳат олганларнинг умумий сонидан 48 нафари полициячи, 33 нафари эса – оддий фуқародир.

Нашрнинг, шунингдек, аниқлик киритишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари норозилик намойишлари давомида 48 кишини қўлга олишган.

Аввалроқ Аргентина пойтахтида пенсия ислоҳотига қарши ўтказилаётган митинг оммавий тартибсизликларга айланиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Мавзуга оид