Ўзбекистон | 11:10 / 22.12.2017
23995
2 дақиқада ўқилади

Президент янги иш ўринлари бўйича ҳақиқий рақамларни келтирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев биринчи марта мамлакат парламенти – Олий Мажлисга Мурожаатнома тақдим этмоқда. 

Нуфузли анжуманда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари билан бирга, видеоконференция алоқа тизими орқали туман, шаҳар ва вилоятлардаги маҳаллий кенгашларга сайланган халқ депутатлари ҳамда барча бўғиндаги ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, нодавлат ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда. 

Мурожаатнома 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган. 

Президент 2017 йил амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг натижалари хусусида алоҳида тўхталди ва янги ташкил этилган иш ўринлари бўйича ҳақиқий рақамларни келтирди.

«Бу йили 363 минг киши ҳақиқий иш олди. 5 йил давомида уларни ҳеч ким ишдан ҳайдамайди. Ҳеч қандай 900 минг-1 млн иш ўрни деган гаплар йўқ. Буни манаман деган давлатлар қила олмайди», деди президент.

Президент бу кўрсаткичларни келгусида ҳам сон, ҳам сифат жиҳатидан янада оширишга алоҳида аҳамият бериш зарурлигини таъкидлади.

Янги иш ўринлари янги саноат корхоналарини қуриш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан ташкил этилган.

Мавзуга оид