Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ташқи ишлар вазирлиги тузилмаси ўзгартирилади. Абдулазиз Комиловга топшириқ берилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарига Мурожаатида мамлакатимизнинг инвестиция жозибадорлигини ошириш, хорижий сармоялар ва чет эллик сайёҳларни кенг жалб этиш Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчихоналарининг асосий вазифаларидан бўлиши кераклигини таъкидлади.
Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида Ташқи ишлар вазирлигида амалга оширилажак ўзгаришлар ҳақида гапирди.
«Барча элчилар эшитсин, Янги йилдан бошлаб иш услуби ўзгаради. Агар ҳар ҳафтада инвестиция бўйича аниқ таклифларни бермаса, Ўзбекистонга ҳеч бўлмаганда 10 нафар турист жўнатмаса бундай элчи бизга керак эмас. Сайёҳлик ҳам инвестиция.
Элчини бундан буён ўзим танлаб-танлаб тайинлайман. Элчи ватанпарвар бўлиши керак, ватанга хизмат қилиши керак.
Сиёсатни ўзим яхши биламан. Интернетда маълумотни сизлардан ҳам олдин биламан. Инвестиция керак. Инвестиция, инвестиция ва инвестиция. Туризм, туризм ва туризм.
15 январь куни Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасини мутлақо ўзгартирамиз. Бошқа тизим бўлади.
Ташқи ишлар вазири ҳафтада икки марта элчилар билан гаплашиб, нечта сайёҳ келади, қандай инвестиция киритилади, элчи қайси заводларга борди, қайси маҳсулотлар арзон, қандай технология олиб келса бўлади, мана шуларни муҳокама қилиши керак.
1 февралдан ҳамма элчихонани ёпаман, шунга мос бўлса, ишлайди, бўлмаса йўқ, янги элчиларни қўяман.
10-15 январгача ҳар бир элчи тизим билан келади, ўзим бирма-бир гаплашаман, тўғри келса ишлайди, бўлмаса йўқ», деди президент.
Видеоконференция алоқа шаклида ўтган мажлисда мамлакатимизнинг бутун дунёдаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари ҳам қатнашди.
Мамлакатимизнинг Хитой, Жанубий Корея, Туркиядаги Фавқулодда ва мухтор элчилари алоқага чиқиб, Президентимизнинг ташрифларидан сўнг ушбу мамлакатлар билан ҳамкорлик янада фаоллашганини, қўйилаётган вазифалар асосида элчихоналар фаолияти янгича мезонлар асосида ташкил этилаётганини қайд этди.
Мавзуга оид
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
12:44 / 23.01.2026
Абдулазиз Комилов Тинчлик кенгашига қўшилиш сабабларини изоҳлади
16:44 / 16.11.2025
“Янги геосиёсий минтақа туғилди” – Абдулазиз Комилов Озарбойжоннинг форматга қўшилиши ҳақида
12:20 / 24.10.2025