Бир «мошенник» тарихи. Ўзбекистоннинг уч шаҳрида одамларни алдаб юрган фирибгар…
"Еркин Қарақалпақстан" нашрида одамларни алдовчилик йўли билан лақиллатиб келган фирибгар ҳақида маълум қилинди, деб ёзмоқда Kruz.uz.
З.У. қишлоқдоши бўлган М.Б.дан укасини тўйи учун 10 миллион сўм, кредит олиш нияти эканини айтиб 2 минг АҚШ доллари ва ундан кейин яна 4 миллион сўм пулларни олади ҳамда ўз мақсади йўлида ишлатиб юборади.
Бундан ташқари З.У. нукуслик А.А.дан ҳам шу тақлиддаги алдовлари билан 34 миллион 139 минг сўм пулларини олиб, турли мақсадлари йўлида ишлатиб юборган.
Шундан сўнг З.У. Хоразм вилояти Урганч шаҳрида яшовчи Ж.Ю.дан маиший техника воситаларини тез кунда сотиб бериш мақсадида 19 турдаги 70 миллион 378 минг сўмлик буюмларини олиб сотиб юборади. Шу тариқа Ж.Ю ҳам “ухлади”.
Бу билан қаноатланмаган З.У. Тошкент шаҳри, Учтепа туманида яшовчи таниши М.И.га битта корхонага 100 миллион сўм пул ўтказиб берса, арзон баҳода маиший техника воситаларини олиб бериш ваъдаси билан пулни ўтказиб олган. Шу тариқа у ҳам “ухлатилган”.
Жабрдийдалардан келиб тушган мурожаатлар натижасида З.У.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва у суд олдида қонуний тарзда тегишли жазога тортилгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
10:33 / 08.09.2024
Диаметри 40,5 метр, баландлиги 22 метр: Гиннесснинг рекордлар китобига кирган ўтовдан репортаж
14:27 / 27.08.2024
Хориждаги қорақалпоқ диаспоралари вакиллари Нукусда йиғилди - фото
07:33 / 27.08.2024
Рақобат қўмитаси Нукус халқаро аэропортига қарши иш қўзғатди
07:30 / 21.08.2024