Жаҳон | 18:00 / 20.01.2018
9708
1 дақиқада ўқилади
Озарбойжон қуролли кучлари тўғрисидаги янги қонун тасдиқланди
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев 19 январда “Қуролли кучлар тўғрисида”ги янги қонуннинг жорий қилиниши ҳақидаги фармонни изолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилди.
Янги қонун аввалги шундай қарорнинг ўрнига қўлланади. Аввалги қонун 1991 йил октябридан амал қилган.
Қонун лойиҳаси Озарбойжон парламентига 1 декабрда кўриш учун киритилган. Янги қонун 16 та моддадан иборат. Унда қуролли кучларнинг таснифланиши, уларнинг асосий вазифалари санаб ўтилган, қуролли кучлар реестри белгиланган. Қонун лойиҳасида, шунингдек, Озарбойжонда қуролли кучларнинг қандай бирлашмалари шакллантирилиши мумкинлиги кўрсатилган.
Мавзуга оид
13:56
Озарбойжонда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича миллий стратегия қабул қилинди
18:34 / 04.10.2024
Креатив иқтисодиёт соҳаларидаги фаолият йўналишлари қонун билан белгиланди
12:51 / 03.10.2024
Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги товар айланмаси сезиларли тарзда ўсмоқда
14:21 / 02.10.2024