Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, мудофаа вазири генерал-лейтенант Шуҳрат Холмуҳамедов бошчилигидаги делегация Озарбойжонга амалий ташриф доирасида ушбу мамлакат мудофаа вазири генерал-полковник Зокир Ҳасанов билан учрашган.

Мулоқотда икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик дўстона ва қардошлик муносабатларига асослангани таъкидланган. Ҳамкорликнинг ҳар икки мамлакат армияларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашдаги аҳамияти қайд этилган.

Вазирлар ҳарбий ва ҳарбий таълим соҳаларидаги ҳамкорлик, шунингдек, мудофаа соҳасига оид бошқа масалалар юзасидан фикр алмашган.

Учрашув якунида икки мамлакат мудофаа вазирликлари ўртасида 2027 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланган. Хабарда режада назарда тутилган аниқ тадбирлар тафсилоти келтирилмаган.