Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токиода Олимпиада олдидан Nokia’нинг 5G тармоқлари ишлай бошлайди
New Radio алоқа стандарти батамом декабрда тасдиқланган бўлса-да, Япониянинг энг йирик провайдери NTT DoCoMo бу стандартни етказиб берувчи компанияни топди. Бунда танлов равшан эди – NTT 2014 йилдан бери Nokia билан 5G-станцияларни синовдан ўтказади. Тўлақонли станциялар тармоғи 2020 йилги Олимпиада олдидан ишлай бошлайди ва нафақат абонентларга, балки миллионлаб сенсор ва ақлли уйларга хизмат кўрсатади.
Декабрда Иокогамада 5G тармоқлари муваффақиятли синовдан ўтказилгани маълум қилинган. Ўшанда маълумотларни ҳаракатланаётган машинадаги терминалга узатиш тезлиги 2 Гбит/сонияни ташкил қилган. Бундай тармоқ WiFi ўрнини босиши ва келажак шаҳарларининг барча эҳтиёжларини таъминлаши мумкин. Бундан ташқари, 5G жавоб беришга камроқ вақт билан бир вақтда кўпроқ уланишларга хизмат кўрсата олади.
5G’дан тижорий мақсадда фойдаланиш 2020 йилда бошланиши керак. Токио агломерациясида хизматлар Олимпиада арафасида тақдим қилинади, кейин эса секин-аста янги стандарт билан бутун мамлакат қамраб олинади.
NTT янги тармоқларнинг нафақат юқори тезлигидан фойдаланмоқчи. Reuters ахборот агентлигининг ёзишича, 5G бир вақтда “миллион ва миллиардлаб” симсиз сенсорларга хизмат кўрсата олади. Шу сабабли ушбу технология ҳайдовчисиз автомобиллар, саноатда автоматлашув ва ақлли уйларни кенг татбиқ қилиш учун замин яратади.
Мавзуга оид
19:40 / 31.05.2026
Токио кўргазмасида игнадан ип ўтказа оладиган робот намойиш этилди
17:15 / 27.04.2026
Токиода давлат хизматчиларига ишда шортик кийишга рухсат берилди
22:55 / 26.03.2026
Трансгендер спортчиларга Олимпиада аёллар мусобақаларида иштирок этиш тақиқланди
09:12 / 19.03.2026