Жаҳон | 14:24 / 25.01.2018
12916
1 дақиқада ўқилади

Порошенко «Россия гибридли уруши» ҳақида бонг урмоқда

Фото: Reuters

Украина етакчиси Пётр Порошенконинг маълум қилишича, Украина бўйича вазият ҳақида ҳаққоний маълумот етказиш муҳимдир. Бу дунёни фейк хабарлардан ҳимоя қилиш учун керак.

«Менинг ўйлашимча, Украинада аслида нима рўй бераётгани ҳақида ҳақиқатни етказиш жуда муҳим. Бу бутун дунёни кенг тарқалаётган фейк янгиликлардан ҳимоя қилиш учун ҳам керак», - дея Порошенконинг сўзларини келтиради Интерфакс-Украина.

Унинг сўзларига кўра, фейк янгиликлар «Россия гибридли уруши»нинг бир қисми бўлиб, у нафақат Украинага, балки бутун дунёга қарши олиб борилмоқда.

 

Мавзуга оид