Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп 2 млн мигрантни АҚШ фуқароси сифатида тан олишга тайёр
Фото: Alex Brandon/AP
АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатларга болалигида ноқонуний равишда келган 1,8 млн мигрант Америка фуқаролигини олиши мумкин бўлган стратегияни имзолашга тайёр. Бу ҳақда Reuters Оқ уй вакилларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Кутилишича, АҚШ сенати режани қабул қилишни февраль бошида муҳокама этади. Ҳужжатга кўра, конгресс Мексика билан чегарада девор қуриш учун «мақсадли жамғарма»га 25 млрд доллар ажратади.
Шунингдек таъкидланишича, янги режага кўра, муҳожирлар оиласини молиявий қўллаб-қувватлаш чекланади, бундан ташқари, баъзи давлатлар учун виза лотереяси тўхтатилади.
Мавзуга оид
15:52
Зеленский: Янги музокаралар 17–18 феврал кунлари АҚШда режалаштирилмоқда
14:21
PURL: Лондон Киев учун АҚШ қуролларига 150 млн фунт ажратади
14:05
Ядровий келишув ва стратегик шериклик битими – Вэнснинг Кавказга ташрифи тафсилотлари
11:06