Трамп Хитой ва Россияни «босиб туриш» учун АҚШ ҳарбий харажатларини оширмоқчи
АҚШ президенти Дональд Трамп конгрессга Қўшма Штатларнинг 2019 йилга ҳарбий бюджетини 716 млрд долларга қадар ошириш таклифи билан мурожаат қилиши кутиляпти. Бу ҳақда The Washington Post ёзган.
Шу тариқа, мудофаага бюджет 2017 йилги рақам (634 млрд доллар) билан солиштирганда 13 фоизга ошади. Мамлакатнинг 2018 йилга умумий бюджети ҳали расман тасдиқланмагани туфайли, Пентагон харажатлари ҳозирча ўтган йилги кўрсаткичга тенг бўлиб турибди.
Маблағлар мамлакат ядровий арсеналини қўллаб-қувватлаш, бошқа давлатлардаги ҳарбий амалиётларга йўналтирилиши мумкин.
Газетанинг таъкидлашича, Трампнинг бундай қарори мудофаа вазири Жеймс Мэттис ғалаба қозонганини англатади, у Хитой ва Россияни «босиб туриш» учун армияни қайта қуроллантиришни хоҳламоқда.
Аввалроқ Трамп кучли долларни кўрмоқчи экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:22 / 15.11.2024
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024