Спорт | 10:30 / 29.01.2018
6374
3 дақиқада ўқилади

«Севилья» охирги дақиқада ғалабани бой берди (Ла Лига турнир жадвали)

Фото: Ла Лига

Испания чемпионатининг 21-турида «Севилья» ўз майдонида «Хетафе»ни қабул қилди. «Рамон Санчес Писхуан» стадионида кечган учрашувда ғолиб аниқланмади - 1:1.

Ўйиннинг 72-дақиқасида андалусияликлар жамоаси Луис Мурьелнинг аниқ зарбасидан кейин ҳисобни очди. Аммо қўшимча дақиқалар ўтаётган вақтда меҳмонлар жамоаси форварди Родригес Анхел жавоб голини урди.

Эндиликда «Севилья» 33 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида олтинчи ўринда, «Хетафе» 28 очкоси билан тўққизинчи поғонада жойлашган.

Бу турда «Леганес» «Эспаньол» устидан ғалаба қозонди. Леганесдаги «Мунисипаль де Бутарке» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 11-дақиқасида меҳмонлар ҳимоячиси Марио Кансеко ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Иккинчи бўлим бошида Марк Наварро ҳисобни тенглаштирди. 69-дақиқада Мигель Герреро мезбонларни олдинга олиб чиқди, 13 дақиқа ўтиб меҳмонлар ҳимоячиси Марио Кансеко мезбонлар учун яна битта гол урди, ўйин охирида Кансеко энди рақиб дарвозасини ишғол этди - 2:3.

Бу ғалабадан кейин «Леганес» очколари сонини 28тага етказди ва Примера турнир жадвалида 10-ўринга жойлашди. «Эспаньол» 24 очкоси билан — 14-поғонада.

Испания чемпионати
21-тур

Севилья – Хетафе 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 72 Муриэль, 1:1 – 90 Анхель.
Севилья – Рико, Навас, Меркадо, Лангле, Эскудеро, Нзонзи, Банега, Сарабия (Писарро, 81), Васкес (Нолито, 68), Корреа, Бен-Йеддер (Муриэль, 56).
Хетафе – Гуаита, Даконам, Бруно Гонсалес, Кала, Антунеш, Бергара (Мора, 39), Арамбарри (Пачеко, 75), Портильо, Сибасаки (Фажр, 60), Дьедиу, Анхель.
Огоҳлантиришлар: Кала (64), Бруно Гонсалес (69), Мора (74), Меркадо (76), Рико (90), Нолито (90).

Леганес – Эспаньол 3:2 (1:0, 2:2)
Голлар: 1:0 – 11, автогол Эрмосо, 1:1 – 49 Марк Наварро, 2:1 – 69 Герреро, 3:1 – 82, автогол Эрмосо, 3:2 – 88 Эрмосо.
Леганес – Куэльяр, Сальдуа, Бустинса, Мантовани, Рауль Гарсия, Брашанац, Гумбау, Рамос (Муньос, 78), Пирес (Амрабат, 60), Наранхо (Сьерра, 68), Герреро.
Эспаньол – Лопес, Марк Наварро, Дуарте, Эрмосо, Кариколь, Санчес, Лопес Сильва, Гранеро (Хурадо, 81), Баптистао, Морено, Гарсия (Дардер, 68).
Огоҳлантиришлар: Гранеро (40), Герреро (62), Дуарте (74), Дардер (86), Бустинса (90), Баптистао (90).

Тур ўйинлари

Фото: Ла Лига

Турнир жадвали

Фото: Ла Лига
Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид