Жаҳон | 08:27 / 30.01.2018
16676
1 дақиқада ўқилади

АҚШ: Россия санкциялар туфайли миллиардлаб долларлик қуролни сота олмади

Фото: Reuters

АҚШ Давлат департаментидан маълум қилишларича, 2017 йилги Россияга нисбатан санкциялар тўғрисидаги қонун рус қурол-яроғини миллиардлаб доллар эвазига сотилишининг олдини олди. Бироқ, 2016 йилги мамлакат президентлиги учун сайловларга «Россия аралашуви» учун санкциялар ҳақида эълон қилинмади, деб хабар бермоқда Reuters.

«Биз бугун конгрессни қонунчилик ва унинг қўлланилиши рус қурол-яроғини сотилишидан тўхтатаётгани ҳақида хабардор қилдик. У кучга кирганидан бери, бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, қатор мамлакатлар ҳукумати Россиядан миллиардлаб доллар эвазига қурол сотиб олиш режаларидан ёки эълон қилиб бўлинган харидлардан воз кечди», - дея айтиб ўтган Давлат департаменти матбуот котиби Ҳизер Науэрт.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Британияга «буюк савдо шериклиги»ни ваъда қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид