Жаҳон | 17:15 / 30.01.2018
35904
2 дақиқада ўқилади

Рамзон Қодиров «Кремль ҳисоботи» ҳақида кескин фикр билдирди

Фото: ТАСС

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров АҚШ Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган «Кремль ҳисоботи»ни «аввал кузатилмаган аҳмоқлик» деб атади ҳамда «бу борада вазият ўзгариши»ни таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзган.

«АҚШнинг янги рўйхати. Инсоният тарихида аввал ҳеч қачон кузатилмаган ўзига ишонч ва аҳмоқлик! Замонавий дунёда бундай аҳмоқона қадамларни қўйиш мумкин эмас. Улар Россиясиз биронта ҳам халқаро муаммога ечим топа олмайди. Бу борада вазият ўзгаради! Ҳамда у АҚШ арбобларининг тушига ҳам кирмаган эффектга эга бўлади!» - дея маълум қилди Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Молия вазирлиги «Кремль ҳисоботи»ни эълон қилгани хабар берилганди. Ундаги рўйхатдан россиялик 114 сиёсатчи ва 96 тадбиркор номи ўрин олган.

Бундан аввал «Кремль ҳисоботи»дан бойлиги 1 млрд доллардан кўпроқ бўлган тадбиркорлар жой олгани маълум қилинганди.

Мавзуга оид