Жаҳон | 17:40 / 30.01.2018
10386
2 дақиқада ўқилади

«Толибон билан музокаралар бўлмайди». Трамп Афғонистон бўйича баёнот берди

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп толиблар билан музокараларни истисно этиб, Кобулда юз берган қатор террорчилик ҳужумларидан сўнг уларни «тугатиш» ҳақида ваъда берди. Ушбу терактлар оқибатида юзлаб инсонлар ҳалок бўлди ва жароҳат олди, деб хабар қилмоқда «Америка овози».

Президент Трамп Оқ уйда БМТ Хавфсизлик кенгаши элчилари делегациялари билан учрашувдан сўнг, жангариларни «мағлуб этиш учун яна нима қилиш кераклиги» ҳақидаги масалани кўтариши ҳақида маълум қилди. «Толибон билан музокаралар бўлмайди», - дея айтиб ўтди у. Шу тариқа, Трамп Афғонистондаги можаро дипломатик йўл билан ҳал этилмаслигини аниқ билдирди.

«Улар ҳамма жойда одамларни ўлдиришмоқда. Айбсиз инсонлар ҳалок бўлмоқда», деган Дональд Трамп дипломатларга. «Портлашлар, қотилликлар бутун Афғонистон бўйлаб рўй бермоқда. Шунинг учун биз Толибон билан музокаралар ўтказишни хоҳламаймиз. Эҳтимол, бу рўй берар, бироқ ҳозир эмас».

Мавзуга оид