Ўзбекистонда энг сара ва сифатли қурилиш материалларини сотадиган биринчи онлайн бозор ишга тушгани ҳақида хабар берилганди. Ўзбекистон қурилиш маҳсулотлари бозорида 12 йилдан буён ўз ўрнига эга бўлган «Euro-пол» компанияси асосчиси, АҚШда  фаолият юритиб, тажриба оширган Алишер Авазов янги, инновацион лойиҳага асос солди. KUN.UZ таҳририяти Алишер Авазовнинг ушбу лойиҳа ҳақидаги фикрлари, фаолиятнинг дастлабки кунлари қандай ўтгани билан қизиқди.

“Биз бу лойиҳани бошлаганимизга сабаб – ҳаётимиздаги бебаҳо бўлган вақт неъматини тежаш ва иложи борича юртдошларимизга қулайлик яратиш. Айнан шу нарсаларни мақсад қилган эдик”, - деди Авазов.

Биз Алишер Авазовдан дастлабки иш кунлари қандай ўтгани билан қизиқдик: “Alibazar’нинг биринчи уч иш куни жуда қизиқарли, иш жараёни билан тўла тарзда ўтди.  Ахир бизнинг сайт ҳали юртдошларимиз томонидан синалмаган бўлгани учун биз жуда диққат бўлиб турдик”, - дейди у.

Унинг қўшимча қилишича, ўтган вақт давомида фуқаролар ҳам бу борада ўзига хос кўмак кўрсатишган.

“Халқимиз, фуқаролар шу бир ҳафта ичида биз кўрмаган ёки эътиборсиз қолдирган жойларимизни тўғрилашда катта ёрдам бердилар. Уларнинг ҳар бир қўнғироғи ва юборган хатларида ёзилган камчиликларимизни диққат билан ўқиб, бу борада зудлик билан, дарҳол тегишли чоралар кўришга ҳаракат қилдик”, - деди Alibazar онлайн дўкони асосчиси.

Унинг сўзларига кўра, биринчи кунларданоқ Alibazar сайтига жуда катта миқдорда фойдаланувчилар кирган.

“Дастлабки кунларданоқ Alibazar сайтимизга кираётган халқ, фуқаролар, фойдаланувчилар оқимини кўриб бошимиз осмонга етди. Alibazar компаниямизга ишонч билдириб, харид қилган ва ҳозирги кунда харид қилаётган халқимизга ташаккур билдириб қоламиз. Сизларнинг ишончингизни оқлашга ҳаракат қиламиз”