Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2017 йил неча тонна мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирилгани маълум
Фото: ЎзА
Ўтган йили Ўзбекистон деҳқон, фермер ва томорқачилари томонидан жами 21,4 миллион тонна мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирилди. Шундан 11,4 миллион тоннаси сабзавот, 2,1 миллион тоннаси полиз, 3 миллион тоннаси картошка, 3,1 миллион тоннаси мева бўлса, 1,8 миллион тоннасини узум ташкил этди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, аҳолини йил давомида боғ ва дала неъматлари билан узлуксиз таъминлаш, бозорлардаги нарх-навонинг барқарорлигини сақлаш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида кўрилган амалий чора-тадбирлар шундай ижобий натижа қўлга киритилишида муҳим омил бўлди.
Республика бўйича 13 минг гектар интенсив боғлар, 7 минг гектар токзорлар барпо этилиши баробарида, 15,2 минг гектар яроқсиз боғлар ҳамда 9,1 минг гектар яроқсиз токзорлар реконструкция қилингани тармоқда ҳосилдорлик ошишини таъминламоқда.
Қисқартирилган пахта ва ғалла майдонлари ўрнига ҳам мева-сабзавот экинлари жойлаштирилаётгани озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажми ортишига катта туртки бўлмоқда. Хусусан, 2016-2017 йилларда шундай ер майдонларининг 8,5 минг гектарида интенсив боғлар, 4,4 минг гектарида токзорлар барпо этилди. Шунингдек, 39,9 минг гектар сабзавот, 13,2 минг гектар картошка экинлари экилиб, ҳосил кўтарилди.
Мавзуга оид
09:42 / 14.02.2026
2025 йилда сабзавот етиштиришда Андижон вилояти етакчи бўлди
07:31 / 11.11.2025
“Мева бум”и: Хитой улуши глобал савдони ўзгартирмоқда
08:53 / 05.11.2025
Ўзбекистонда 9,9 млн тонна сабзавот етиштирилди: Андижон ва Самарқанд пешқадам
07:45 / 18.09.2025