Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенко Украинанинг асосий муаммосини маълум қилди
Фото: ТАСС
Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, мамлакатнинг асосий муаммоси ҳамон коррупция бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда сиёсатчи Австриянинг «Профиль» журналига берган интервьюсида маълум қилди.
«Коррупция ҳар доим Украинанинг асосий муаммоси бўлган, ҳамда афсуски, шундай бўлиб қолмоқда», - дея айтиб ўтган Украина етакчиси.
«РИА Новости» хабарига кўра, Порошенко журналист билан суҳбат давомида Киевда коррупцион жиноятлар билан кураш бўйича мустақил суд ташкил этиш лозимлигига эътибор қаратган. Сиёсатчининг хорижий кредит берувчиларга ваъда қилишича, суд 2018 йилда ташкил этилади, ҳамда мамлакат ҳукумати Ғарб махсус хизматлари билан мамлакатга олигархлар, сиёсатчилар ва амалдорлар томонидан ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилган маблағларни қайтариш бўйича ҳамкорликни бошлайди.
Мавзуга оид
20:24 / 29.04.2026
Пермда ҳам Украина ҳужумидан кейин «нефт ёмғири» ёғди
20:02 / 29.04.2026
Зеленский Россияга зарба бериш масофаси узайганини маълум қилди
21:42 / 28.04.2026
Туапсега навбатдаги ҳужум: портда – кучли ёнғин, шаҳарда – тутун ва қурум
20:54 / 28.04.2026