Спорт | 10:51 / 17.02.2018
17546
1 дақиқада ўқилади

Пёнгчанг-2018: Миша Геда «суғур куни»

Фото: Twitter

Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида бўлиб ўтаётган Қишки олимпиада ўйинларида навбатдаги кун ўйинлари ўтказилмоқда.

Фигурали учиш бўйича эркин дастурда иштирок этган ўзбекистонлик Миша Ге ўз иштирокини якунлади. Бир кун муқаддам қисқа дастур 83,90 баллни қўлга киритган Ге, эркин дастурда 161,4 баллни қўлга киритди. Жами бўлиб 244,94 баллга эга бўлган Миша Ге турнирни 17-ўрин билан якунлади. Қизиғи 4 йил муқаддам Сочи олимпиадасида ҳам Миша айнан 17-ўринни эгаллаганди. Аммо бир нарсани эътироф этиш керак, Сочида Миша жами бўлиб 203.26 (қисқа - 68,07, эркин - 135, 19) балл тўплаганди. Бу сафар у балларини сезиларли равишда ошира олди, аммо бу юқорироқ ўринни эгаллаш учун етарли бўлмади.

Бу турда биринчи ўринни бу сафар ҳам япониялик Юдзуру Ҳаню қўлга киритди ва икки карра олимпиада чемпионига айланди. Яна бир япониялик Шома Уно иккинчи, испаниялик Хавиер Фернандес 3-ўринни эгаллади.

Мавзуга оид