Ўзбекистон | 15:20 / 18.02.2018
9870
1 дақиқада ўқилади

Мумтоз ва замонавий ўзбек адабиётини кенг тарғиб қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси Фармойиши қабул қилинди

Фото: KUN.UZ

Мумтоз ва замонавий ўзбек адабиёти билан хорижлик мутахассисларни яқиндан таништириш, ўзбек адабиёти тарихи, бугуни ва истиқболига доир қарашлар, мамлакатда адабиёт ривожи, уни халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан чет эллик соҳа вакиллари билан фикр алмашиш, республикада миллий-маънавий қадриятларни тиклаш ва бойитиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар ҳақида халқаро ҳамжамиятни хабардор қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси фармойиши қабул қилинди.

Фармойишга кўра, 2018 йил август ойида Тошкент шаҳрида “Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро конференция ўтказилади.

Мазкур Фармойишнининг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В.Акмалов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклатилган.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид