Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президенти ўғли билан янги пойга автомобилини синовдан ўтказди (видео)
Фото: hronikatm.com
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Лебап вилоятига амалий сафари доирасида вилоят маъмурий марказида қурилган Халқаро аэропортнинг очилишида иштирок этди ва «Буюк Ипак йўли» оммавий мусобақаларига старт берди. Бу ҳақда Туркманистон Республикаси президенти матбуот хизмати хабар қилган.
«Амуль-Хазар» кузги раллисига тайёргарлик доирасида, «Париж-Дакар» раллисининг икки карра ғолибаси бўлган Жан-Луи Шлессер Туркманистон президентига пойга автомобилини совға қилди. Давлат раҳбари машинани ўғли Сардор билан дарҳол синовдан ўтказиб кўрган, дея таъкидланади матнда.
Эслатиб ўтамиз, Сардор Бердимуҳамедов парламентнинг депутати ҳам саналади. Гурбангули Бердимуҳаммедовда бир ўғил (Сардор), уч қиз ва тўрт нафар набира бор. У 2007 йилдан буён Туркманистон президенти саналади.
Мавзуга оид
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026
Эрондаги ўзбекистонликларга Туркманистон орқали чиқишга кўмаклашилади
22:48 / 15.02.2026