Жаҳон | 18:10 / 28.02.2018
20119
1 дақиқада ўқилади

Лавров: АҚШ Европани Россияга қарши ядро қуроли қўлланилишига тайёрламоқда

Фото: РИА "Новости"

Америка томони Европа давлатларини Россияга қарши тактик ядро қуролини қўллашга тайёрламоқда, деб маълум қилди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берган.

Вазир Европада АҚШ ностратегик ядро қуролининг сақлаб қолиниши ядровий қуролсизланишга халақит бераётганига эътибор қаратди. Шу билан бирга, «қўшма ядровий миссиялар» доирасида Америка ностратегик ядро қуролини НАТО ноядровий аъзолари иштирокида қўллаш режалаштирилган.

«Ҳаммага шу тушунарли бўлиши керакки, шу тарзда АҚШ ҳарбийлари Европа давлатлари қуролли кучларини Россияга қарши тактик ядро қуроли қўлланилишига тайёрлаб бормоқда», - дея таъкидлаб ўтган Лавров.

У Женевадаги қуролсизланиш бўйича анжуман давомида шундай баёнот билан чиққан.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид