Жаҳон | 09:19 / 03.03.2018
6314
1 дақиқада ўқилади

Лондонда болаларни «ўлим отрядларига» ёллаган ўқитувчи қамалди

Фото: Daily Mirror

Британия суди 25 ёшли мактаб ўқитувчиси Умар Хейкни болаларни кейинчалик мамлакатда терактларни содир этиш мақсадида террорчилик фаолиятига жалб этишда айбдор деб топди. Бу ҳақда Би-би-си хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, ўқитувчи ИШИД террорчилик ташкилоти аъзоси саналади. У 100 дан ортиқ болалар билан алоқада бўлиб, уларга экстремистик видеороликлар кўрсатган ва террорчилик мафкурасини сингдирган.

Шунингдек хабар қилинишича, ўқитувчида расмий педагогик малака бўлмаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид