Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиллерсон уч давлат ташқи ишлар вазири билан Россиянинг қўшниларга ҳурматсизлигини муҳокама қилди
Фото: Muhammad Hamed/Reuters
АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Эстония, Латвия ва Литва ТИВ раҳбарлари билан музокаралар ўтказиб, унинг давомида Россия таҳдидини муҳокама қилди. Бу ҳақда Давлат департаменти хабарида айтилади.
«НАТО бўйича иттифоқчилар Россиянинг ёлғон ахборот тарқатиш ва зарарли киберфаоллиги бўйича саъй-ҳаракатларига қарши курашда ҳамкорликни чуқурлаштиришга келишиб олдилар. Улар Россия Европа хавфсизлигига уйғотаётган хавфлар, ҳамда Россиянинг ўз қўшнилари суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига бўлган ҳурматсизлигига қарши курашиш бўйича стратегияни муҳокама этишди», - дейилади хабарда.
Вазирлар шунингдек, апрель ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган Болтиқбўйи саммитига тайёргарлик жараёнини муҳокама этишди, унда АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам қатнашади.
Мавзуга оид
09:20
Зеленский: Россия асирлигидан 157 нафар украинлик қайтарилди
08:55
Абу-Дабида Украина, Россия ва АҚШ ўртасидаги музокаралар якунланди
23:08 / 05.02.2026
Санкт-Петербургда ноқонуний мигрантларни қидириш учун итлар ва дронлар ишга солинди
22:35 / 05.02.2026