Мутахассислар 296 535 нафар ўрта ёшли европаликнинг тиббий кўрсаткичларини таҳлил қилиб чиқишди ва тана массаси индекси нормасининг квадрат метрга 22-23 килограммга ошиши юрак-қон томир касалликлари ривожи билан таҳдид солишини аниқлашди.

Касаллик ривожи эҳтимоли аёлларда ҳар ортиқча 5,2 килограмм, эркакларда эса 4,3 килограмм учун 13 фоизни ташкил қилади. 

Олимлар мазкур тадқиқот семизликнинг юрак-қон томир ва диабет касалликлари пайдо бўлиш эҳтимолига таъсир қилмаслигига доир гипотезани инкор қилишини таъкидлашмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, фақат нормал тана массасигина бундай касалликларнинг пайдо бўлиш хавфини камайтиради.