Фан-техника | 16:16 / 17.03.2018
6666
3 дақиқада ўқилади
Реклама

LG NeoChef микротўлқинли печи: вақтингиз ва электр энергияни тежайди!

Фото: LG

Микротўлқинли печь – бу нафақат бўйдоқларнинг танлови, балки кулинария жараёнининг тўлақонли иштирокчиси, ундан ҳар бир киши завқ билан фойдаланади. Айниқса аёллар, сабаби микротўлқинли печь вақтни тежайди, агарда гап LG NeoChef ҳақида кетаётган бўлса, у ҳолда унинг ёрдамида амалга ошириб бўлмайдиган ҳеч қандай ошпазлик вазифаси йўқдир. Бу ошхонадаги универсал ёрдамчи: замонавий, қулай ва энг кичик деталларгача ўйланган.

I Wave бир текисда қиздириш технологияси

Барчага таниш бўлган муаммо – овқатнинг ҳаддан ташқари қизиб кетиши ёки етарли даражада иситилмаслиги. Энди бу ўтмишда қолди. LG I Wave махсус инновацион технологияси иссиқликнинг овқатга чуқур кириб бориши ва идиш ҳамда унинг чеккаси ҳам бир хилда исишини таъминлайди. Бу микротўлқинларнинг спираль ҳаракати туфайли амалга оширилади. Сиз ўзингизга керакли ҳароратни бир нуқтада эмас, балки бутун овқатда оласиз.

Eco ON электр энергиясини тежаш технологияси

Сиз Eco ON ақлли технологияси ёрдамида электр энергияни сезиларли даражада тежашингиз мумкин. У агарда сиз микротўлқинли печдан беш дақиқа давомида фойдаланмасангиз, дисплей ва ёритгични ўчириб қўяди. Ички ёритгич эса оддийсидан уч баробарга ёрқинроқ – сиз ускуна эшикчасини очмасдан, таом тайёрланиш жараёнини кузатишингиз мумкин, бу ҳам кам электр энергия сарфини кафолатлайди.

Фото: LG 

Smart Inverter технологияси

Smart Inverter – бу ноёб технология бўлиб, таомларни одатдагидан тезроқ иситиш имконини беради. Мисол учун, попкорн тайёрлаш учун сизда NeoChef билан анъанавий микротўлқинли печга қараганда 1,5 марта камроқ вақт кетади. 200дан 1000 ваттгача бўлган қувватни созлаш эса таом бир хилда тайёрланишини кафолатлайди, шу билан бирга, нафақат маҳсулот тузилиши, балки фойдали моддаларни ҳам сақлаб қолади. Интуитив сенсорли бошқариш техника билан ишлашни осонлаштиради, бу микротўлқинли печни ҳақиқатдан ҳам ақлли ускунага айлантиради.

Фото: LG 

LG Electronics компанияси ҳар доим ўз истеъмолчилари ҳаётини осонлаштиришга ҳаракат қилади, шунинг учун баҳорги байрамлар кунларида маиший техника сотиб олиш учун акциялар кетмоқда: LG техникасини сотиб олиб, сотувчидан акция қатнашувчиси карточкасини олинг ва ажойиб совғаларни қабул қилинг. Акция жараёнида сиз сочиқ, идиш-товоқ, сертификатлар эгасига айланишингиз, шунингдек, сотиб олинган маиший техникани премиал моделга алмаштириш имконига эга бўлишингиз мумкин. Акцияни ўтказиш шартлари қуйидаги сайтда батафсил келтирилган:

Фото: LG 

LG компанияси магнетрон қисмлари учун 10 йиллик кафолат беради. LG Electronics компанияси техникасига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича LG Мижозларни сервисли қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилишингиз мумкин: 0-800 120-22-22. Ўзбекистон аҳолиси учун ушбу рақамга қўнғироқ бепул. Бу муҳим! Рақам тўлиқ терилиши керак.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид