Ўзбекистон | 10:22 / 21.03.2018
25083
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Наврўз тантаналари бўлиб ўтаётган “Ўзэкспомарказ”га ташриф буюрди  

Жорий йилда Наврўз умумхалқ байрами асосий тадбирлари Тошкентнинг “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам байрам тадбирига ташриф буюрди. Президентга бош вазир Абдулла Арипов, ҳукумат аъзолари ҳамроҳлик қиляпти.

Фото: Президент матбуот хизмати

Кўргазмалар мажмуасида ҳар бир вилоят учун алоҳида жой ажратилган. Тадбирда иштирок этиш учун республика фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, талабалар таклиф этилган. 

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Ўзбекистоннинг турли вилоятларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишди, тадбирга келган оқсоқоллар билан мулоқот қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили байрам тантаналари Тошкент шаҳридаги Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида ўтказилган эди.

Мавзуга оид