Жаҳон | 09:25 / 22.03.2018
8785
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Россия таъсири билан курашга 250 млн доллар ажратади

Фото: Depositphotos

АҚШ конгресси «Россия таъсирига қарши курашиш» учун 250 млн доллар ажратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» мамлакатнинг 2018-молиявий йил учун бюджет лойиҳасига асосан хабар берди.

«Россия таъсирига қарши курашиш бўйича жамғармага ва Европа ҳамда Евроосиёда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва хавфсизлик кучлари имкониятини мустаҳкамлашга камида 250 млн доллар ажратиш керак. Шунингдек, бу маблағ ҳисобидан ушбу давлатлар ҳамда АҚШ ва НАТО ўртасида хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ишлар амалга оширилади», - дейилади ҳужжатда.

Агентлик маълумотларига кўра, матнда аниқлик киритилишича, бу маблағлар «Россияда демократияни мустаҳкамлаш бўйича дастурларга» ҳам йўналтирилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид