Ўзбекистон | 09:48 / 24.03.2018
19549
2 дақиқада ўқилади

Энди тижорат банкларга киришда шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этилмайди

Фото: Kun.uz

Президент «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Ҳужжат билан белгилаб қўйилишича, 2018 йил 1 июлдан тижорат банклари: 

дастлабки рухсатларсиз ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз мижозларга бевосита хизмат кўрсатиш ҳудудига тўсқинликсиз кириш; 

мижозларни дастлабки қабул қилиш маъмурият ходимларидан кўрсатилаётган банк хизматлари тўғрисида дастлабки маслаҳатларни олиш; 

кредит (микроқарз) бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилишнинг босқичма-босқич жараёнини ва кредит (микроқарз) бериш тўғрисида хабардор қилиш ёки уни беришни асосли рад этиш тартибини кўрсатган ҳолда кредит буюртмаларини шаффофлик асосида рўйхатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш учун шароитларни яратади. 

Кредит ташкилотларига: 

микроқарз шартномалари, шунингдек, ломбардлар томонидан тузилган кредит шартномалари бўйича йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп миқдорида фоизлар ҳисоблаш, комиссия ундириш ва неустойка (штраф, пеня), жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллаш; 

кредит буюртмаларини кўриб чиқиш, ссуда ҳисобрақамларига хизмат кўрсатиш, кредитлар ажратиш учун тўловлар, шунингдек, жисмоний шахслар ва кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кредитлар (микроқарзлар)ни муддатидан илгари қоплаш учун неустойка ундириш тақиқланади. 

Тижорат банкларига: 

банк фаолиятининг илғор халқаро тажрибасини ўрганиш ва банк хизматлари ва маҳсулотларининг янги турларини жорий этиш; 

банк хизматларига бўлган талаб ва ўзини қоплашни инобатга олган ҳолда банк филиаллари ва мини-банклари тармоғини кенгайтириш; 

филиалларнинг кредит ажратишда бош банклар билан қўшимча келишувсиз мустақил қарорлар қабул қилиш бўйича ҳуқуқларини кенгайтириш тавсия этилди. 

Мавзуга оид