Жаҳон | 16:17 / 26.03.2018
15252
1 дақиқада ўқилади
Кремль АҚШдан россиялик дипломатлар чиқариб юборилиши эҳтимолига изоҳ берди
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, АҚШ томонидан россиялик дипломатлар мамлакатдан чиқариб юборилиши бўйича расмий баёнотлар ҳозирча берилмади. Бу ҳақда Газета.ru хабар қилмоқда.
«Биз ОАВ хабарларидан келиб чиқиб иш кўрмаймиз. Вашингтондан бизнинг дипломатлар чиқариб юборилиши бўйича қандайдир расмий баёнотларни эшитмадик ва кўрмадик. ОАВ хабарлари билан эмас, балки расмий шахслар баёноти ва вазиятдан келиб чиқиб иш кўрамиз», - дея айтиб ўтди Песков.
Унинг қўшимча қилишича, Россия томони шундай вазият юз берган тақдирда жавоб чораларини кўришга тайёр.
Мавзуга оид
20:20
АҚШдаги ядровий объектлар ва авиабазалар устидан сирли дронлар учиб ўтишни бошлади
16:10
АҚШ РФ ва ХХРни ASEAN давлатлари баёнотини блоклашда айблади
10:09
АҚШнинг Полшадаги янги РҚМ базаси Россия ракеталарини уриб тушира олади
13:07 / 13.10.2024