Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ва божхона ходимлари Қозоғистон билан чегарада  Россиядан қиймати 12 млн рубллик 3 тоннага яқин нефрит минералини олиб чиқишга уриниш олдини олишди. Бу ҳақда Россия ички ишлар вазирлиги расмий вакили Ирина Волк маълум қилди.  

“Россия чегараси орқали йирик партиядаги нефритни ноқонуний олиб ўтишга уринишнинг олди олинди”, деб айтган Волк.

Унинг айтишича, яқин хорижий давлатлардан бирининг 34 ёшли фуқароси нефритни юк машинасида қурилиш тоши кўринишида олиб чиқмоқчи бўлган.  

Ушбу ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Новосибирск вилояти бош тергов бошқармаси томонидан жиноий иш қўзғатилган.

Нефрит ярим қимматбаҳо тош ҳисобланиб, кўриниши сабабли шундай ном олган.  Нефритнинг дарё суви билан силлиқланган кичик бўлаклари инсон буйрагини (юнончадан нефро – буйрак) эслатиб юборади.