Терма жамоалар ўртасидаги навбатдаги ўртоқлик ўйинлари ўтказилди. 

Германия терма жамоаси Бразилияга қарши куч синашди. "Олимпияштадион"да кечган учрашув бразилияликларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. 

Ўйиндаги ягона гол 37-дақиқада Габриэл Жезус томонидан киритилди. 

Англия терма жамоаси эса  "Уэмбли"да Италия билан баҳс олиб борди. Учрашув 1:1 ҳисобдаги дуранг билан якунланди.

26-дақиқада Вардининг голи инглизларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйиннинг асосий дақиқаси тугашига 3 дақиқа қолганда италияликлар пенальти ишлаб олишди – уни Инсинье аниқ амалга ошириб, жамоасига дурангни тақдим этди. 

Германия – Бразилия 0:1 

Гол: 0:1 – 37 Габриэл Жезус.
Германия – Трапп, Рюдигер, Боатенг (Зюле, 68), Платтенхардт, Киммих, Гюндоган (Вернер, 81), Кроос, Горетцка (Брандт, 61), Дракслер, Сане (Штиндль, 61), Гомес (Вагнер, 62).
Бразилия – Алиссон, Тиаго Силва, Марсело, Дани Алвес, Миранда, Паулиньо, Каземиро, Виллиан, Фернандиньо, Коутиньо (Дуглас Коста, 73), Габриэл Жезус.

Англия – Италия 1:1 

Голлар: 1:0 – 26 Варди, 1:1 – 87, пенальти Инсинье.
Англия – Батленд, Стоунз (Хендерсон, 73), Уокер, Тарковски, Триппьер (Роуз, 60), Янг, Лингард (Кук, 71), Дайер, Окслейд-Чемберлен (Лаллана, 60), Стерлинг, Варди (Рэшфорд, 70).
Италия – Доннарумма, Де Шильо, Ругани, Бонуччи, Дзаппакоста, Пароло, Жоржиньо, Кандрева (Кьеза, 56), Пеллегрини (Гальярдини, 79), Инсинье, Иммобиле (Белотти, 64).
Огоҳлантиришлар: Окслейд-Чемберлен (40), Уокер (72), Янг (83).

Қолган ўртоқлик ўйинларида қуйидаги натижалар қайд этилди: 

Руминия – Швеция 1:0 

Гол: 1:0 – 57 Ротарю.
Руминия – Тэтэрушану, Сэпунару, Тошка, Маня, Григоре (Неделчару, 83), Пинтилий, Марин (Антон, 70), Станчу (Ман, 87), Митрицэ (Ротарю, 54), Кипчу (Грозав, 61), Цукудян (Кешерю, 63).
Швеция – Юнссон, Хеландер, Янссон, Ларссон, Дурмаз (Классон, 83), Хульт, Хильемарк, Франссон (Ларссон, 87), Сема, Гвидетти (Берг, 87), Телин (Тойвонен, 70).
Огоҳлантиришлар: Дурмаз (65), Кешерю (76).