Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мэй Лондонга Россия қарзини сотишга тақиқ қўйиши мумкин
Фото: REUTERS
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Россия томонидан Лондон фонд бозорида суверен қарз қоғозларни сотишга тақиқ жорий этиш бўйича таклифни кўриб чиқишга рози бўлди. Бу ҳақда The Guardian ёзмоқда.
Аниқлик киритилишича, хорижий ишлар бўйича қўмита раиси Том Тугендхат тегишли таклиф билан чиққан.
«Россия айни дамда ЕИ ва АҚШ капитал бозорларида қарзлар олиши мумкин, бу ғарб санкцияларига қарамай, юз беради. Шундан сўнг санкциялар остида бўлган ҳамда Кремлга алоқадор банклар ва энергетика компаниялар қўллаб-қувватланмоқда», - дея айтиб ўтди Тугендхат.
Маълум бўлишича, Лондон бундай қадам билан Россия иқтисодиётига зарар етказмоқчи.
Мавзуга оид
09:30
Россия Жиноят кодексига “совет халқи геноциди” бўйича янги моддалар киритилмоқда
21:03 / 24.03.2026
Конфет қоғози россиялик аёлнинг қотилини аниқлашга ёрдам берди
17:34 / 24.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди
13:40 / 24.03.2026