Ўзбекистон Республикаси ишчи ишлар вазирининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодлар танловини ўтказиш бўйича методикалар тасдиқланди.

Мазкур Методикалар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига танлаш ва ўқишга қабул қилишда номзодларни психофизиологик ўрганиш, ёзма иш ўтказиш, номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини, чет тилларини ўзлаштирганлигини баҳолаш ҳамда уларни якка тартибдаги якуний суҳбатдан ўтказиш услубларини белгилайди.

Мавзуга оид: Ҳарбий кафедрага талабаларни саралаш қандай ўтказилади?

Психофизиологик ўрганиш методикаси: психофизиологик ўрганиш номзоднинг психофизиологик хислатлари ва индивидуал хусусиятларини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

Психофизиологик ўрганиш автоматлаштирилган психофизиологик комплекслар ёрдамида амалга оширилади.

Психофизиологик ўрганиш ўтказиладиган кунда номзод махсус жиҳозланган хонага киритилишидан олдин унга мазкур Методикада назарда тутилган психофизиологик ўрганиш ўтказиш тартиби, махсус комплекснинг техник хусусиятлари, хавфсизлик нуқтаи назаридан ўзини қандай тутиши лозимлиги тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.

Психофизиологик ўрганиш номзоднинг ҳиссий (соматик), психоэмоционал ҳолати яхши бўлгандагина ўтказилиши лозим.

Психофизиологик ўрганиш бошланишидан олдин ўзини ёмон ҳис қилаётган ёки соғлиғидан шикоят қилаётган номзодлар мазкур ўрганишга қўйилмайди.

Психофизиологик ўрганиш ҳар бир номзод учун алоҳида махсус жиҳозланган хонада ўтказилади. Ушбу хона табиий ёки сунъий ҳолда ёритилган ҳамда шовқиндан ҳимояланган бўлиши лозим. Хонада номзодга ажратилган жой қулай бўлиши керак.

Психофизиологик ўрганиш ўтказиладиган хонага номзодлар бир нафардан киритилади.