Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда АҚШнинг 128 та маҳсулотига юқори бож тўловлари киритилмоқда
Фото: thelapine.ca
Хитой давлат кенгаши 2 апрелдан АҚШнинг 128 номдаги маҳсулотига юқори бож тўловларини киритиш қарорини қабул қилди. Бу ҳақда Хитой молия вазирлиги маълум қилди.
“2 апрелдан биз АҚШнинг 7 тур ва 128 номдаги маҳсулотларига божхона имтиёзларидан воз кечамиз. АҚШдан импорт қилинувчи мевалар ва улардан тайёрланувчи озиқ-овқатларга (умумий ҳисобда 120 номдаги) бундан кейин 15 фоиз бож солинади. Чўчқа гўшти ва ундан тайёрланувчи маҳсулотга бож 25 фоизни ташкил қилади”, дейилган хабарда.
Ҳужжатда умуман олганда Пекиннинг қолган давлатлардан келтирилувчи маҳсулотларга нисбатан божни камайтириш сиёсати ўзгаришсиз қолиши айтилган. “Биз томондан қабул қилинган чора АҚШ томонидан Хитойнинг пўлат ва алюминий маҳсулотига бож тўлови киритилишидан давлатимизга етказиладиган зиённинг ўрнини тўлдиришга қаратилган”, деб айтилган хабарда.
АҚШ президент Дональд Трамп 22 мартда, Вашингтоннинг фикрича, Пекиннинг ноҳалол савдо амалиётига қарши чоралар комплексини қўллашни кўзда тутувчи меморандумни имзолади.Трамп Хитойдан келтирилувчи муайян тоифадаги маҳсулотларга нисбатан бож тўловларини киритиш, бу маҳсулотлар рўйхатини тузиш ҳамда Жаҳон савдо ташкилоти доирасида Хитойга қарши халқаро савдо қоидаларини бузиши юзасидан тафтиш бошлашга кўрсатма берган.
Мавзуга оид
22:19 / 23.03.2026
Агар ҳаммаси режа бўйича кетса – Трамп Ҳўрмуз бўғозининг очилиши ҳақида
16:22 / 23.03.2026
Ўзбекистонликлар АҚШга ишга юборилиши мумкин. Ўртача ойлик – 3500 доллар
16:20 / 23.03.2026
Харг ороли: ҳарбий сценарийлар ва иқтисодий оқибатлар таҳлили
13:56 / 23.03.2026