Россия Ташқи ишлар вазирлиги алоҳида топшириқлар бўйича элчиси Олег Бурмистровнинг маълум қилишича, Россия томони КХДР етакчиси Ким Чен Инни таклиф этмаган.
«Билмайман, бу ҳақда ҳеч нарса билмайман, биринчи марта эшитиб турибман», - дея айтиб ўтди Бурмистров Ким Чен Иннинг Россияга ташрифи бўйича саволга жавоб қайтариб. Бу ҳақда аввал миллий разведка директори маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея ТИВ раҳбари Ли Ён Хо Пхеньяндан Пекинга парвоз қилгани, у Хитой пойтахтидан Озарбойжон ва Россияга ташриф буюриши хабар берилганди. Маълумотларга кўра, вазир Озарбойжонга бориб, у ерда Қўшилмаслик ҳаракати анжуманида (5-6 апрель кунларига режалаштирилган) қатнашади, сўнг Россияга жўнаб кетади.












