Хитой АҚШ билан савдо урушини хоҳламайди, бироқ ундан қўрқмайди ҳам. Бу ҳақда ХХР Тижорат вазирлиги баёнотида айтилади.

«АҚШ билан савдо муносабатларидаги муаммолар бўйича бизнинг позиция жуда аниқ бўлиб қолмоқда, биз савдо урушини хоҳламаймиз, бироқ ундан қўрқмаймиз ҳам», - дея маълум қилишган вазирликдан.

Шунингдек идорадан таъкидлашларича, «агарда АҚШ Хитой ва жаҳон ҳамжамиятининг протестларига эътибор қаратмасликда давом этса, бир томонлама сиёсат ва савдо протекционизми йўлидан кетса, Хитой охиригача боради».

«Жавоб зарбаси бериш керак, янги комплекс аксилчоралар қўллаш лозим ва ватан ҳамда халқ манфаатларини қатъий ҳимоя қилиш зарур», - дейилади хабарда.