Боливиянинг Оруро департаментидаги конда портлаш юз бериши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди ва 15 киши жароҳат олди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Карлос Ромеро маълум қилди.
“Тонгги соат 4да ишчилар ҳар кунгидек конга киришаётганда 7 киши ҳалок бўлган ва яна 15 киши жароҳат олган”, деб маълум қилган Ромеро.
Портлаш жойида мутахассислар фожиа сабабларини ўрнатиш билан шуғулланмоқда. Жароҳатланганлар шифохоналарга етказилган.












