Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, 14 апрель куни, туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил 28 февраль куни Шайхонтоҳур тумани Янгийўл кўчасида яшовчи, 1985 й.т. А.Т., Юнусобод тумани О.Закиров кўчасида яшовчи, 1987 й.т. Э.Қ., Чилонзор тумани Қирқ қиз кўчасида яшовчи, 1991 й.т. Ў.Қ. ва Тошкент вилояти Зангиота тумани Эркин кўчасида яшовчи, 1986 й.т. Б.Н. Лутфий кўчасида “Пример инвест лизинг” МЧЖ биносида 1968 й.т. Ж.Д.га шу МЧЖ ҳисобидан “Дамас” автомашинаси етказиб беришни ваъда қилиб, сохта лизинг шартномаси тузиб дастлабки тўлов сифатида 40.066.000 сўм пулларни олиб берган ваъдаларини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганликлари маълум бўлган.
Кўрилган чоралар натижасида А.Т., Э.Қ., Ў.Қ. ва Б.Н. ушланган.












