Тольяттидаги заводда BMW X5, Toyota Land Cruiser, VW Touareg, KIA Sorento ёки ҳаттоки УАЗ “Патриот” каби тўлиқ приводли йўлтанламасларнинг муқобили йўқ. Шу сабабли бу борада ҳаваскорларнинг ўзлари ғоялар беришмоқда. Мисол учун, россиялик дизайнер Александр Шторм Lada брендидаги бундай машина қандай кўриниши мумкинлиги борасидаги фаразлари билан бўлишди. Қуйида XXL ўлчамидаги Lada қандай кўриниши мумкинлиги тасвирланган.










