20 июл куни Ню Делида ҳукуматга қарши сўнгги йиллардаги энг йирик норозилик намойишларидан бири бўлиб ўтди. Асосан ёшлардан иборат бўлган ўн минглаб намойишчилар кўчаларга чиқишган ва таълим вазири Дхармендра Прадхананинг истеъфосини талаб қилишган.

Ҳиндистондаги ёшлар мамлакатдаги таълим тизимидан ва иш топиш имконияти йўқлигидан норози. Кенг кўламли норозиликларнинг расмий сабаби – ҳукуматнинг талабалар кучли рақобат шароитида ўқишга кирадиган тиббиёт коллежларига кириш имтиҳонлари натижаларини бекор қилиш ва тест синовларини қайта ўтказиш тўғрисидаги қарори бўлди.

Гап NEET (National Eligibility Sum Entrance Test, миллий малакавий кириш тести) миллий имтиҳони ҳақида бормоқда. Бу тиббиёт коллежларига асосий ягона кириш имтиҳони ва бутун мамлакат бўйлаб топширилади. Имтиҳон ниҳоятда мураккаб бўлиб, уни топшириш учун бутун Ҳиндистондаги ёшлар ойлаб, ҳатто йиллаб тайёргарлик кўради. Маҳаллий аҳоли вакилларининг кўпчилиги учун тиббиёт коллежига кириш яхшироқ ҳаётга йўлланма бўлиши мумкин: таълим олиш келажакда нуфузли иш топишга ёрдам беради. Шунинг учун кўплаб оилалар фарзандларига репетиторлар ҳақини тўлаш учун ерларини сотиб, қарзга ботиб қолишади.

3 май куни икки миллиондан ортиқ абитуриент имтиҳон топширганди. Бир неча кун ўтиб имтиҳондаги масалалар тарқалиб кетгани маълум бўлди, ҳукумат эса натижаларни бекор қилиб, имтиҳонни қайтадан ўтказадиган бўлди. Қайта имтиҳон топшириш абитуриентлар учун оғир синовга айланди. Улар бу сафар қатъий хавфсизлик чоралари кўрилган шароитда тестга киришди. Якунда 20 дан ортиқ абитуриент чуқур тушкунликка тушиб, ўз жонига қасд қилди.

Шу фонда, ҳазил тариқасида пайдо бўлган, аммо тезда мамлакатдаги энг машҳур ҳаракатга айланган «Сувараклар партияси» ўз тарафдорларини Ҳиндистон парламентига норозилик марши билан боришга чақирди. Акция парламентнинг ёзги сессияси очилишига тўғри келди. Намойиш учун ҳукуматдан рухсат олинмаганди, натижада ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари намойишчиларга кескин муносабатда бўлиб, уларни калтак ва кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган ҳолда тарқатиб юборишди.

Ritesh Shukla / Getty Images
Полициячилар намойишчилар томонга кўздан ёш сиздирувчи газли махсус патронлар отишмоқда
Anushree Fadnavis / Reuters / Scanpix / LETA
Акция иштирокчилари газли патронлардан бирини полициячиларнинг ўзи томон қайтариб отмоқда
Adnan Abidi / Reuters / Scanpix / LETA

Дели полицияси маълумотига кўра, шаҳар марказидаги тўқнашувларда 180 нафар атрофидаги одам жабрланган, шундан 118 нафари хавфсизлик кучлари ходимлари ва полициячилар, 60 нафари намойишчилар. «Сувараклар партияси» асосчиси Абхиджит Дипкенинг айтишича, 150 дан ортиқ намойишчи шифокорга мурожаат қилишига тўғри келган. Унинг ўзи бир неча тарафдорлари билан июн ойидан буён таълим вазири истеъфосини талаб қилган ҳолда пикетлар уюштириб келади.

Дипкенинг сўзларига кўра, акция иштирокчилари парламент томон юришни давом эттирмасликка қарор қилган, чунки партиядагилар янада кўпроқ ёшлар жабрланишини истамаган. Аммо активистлар ҳукуматга қарши намойишларни бошқа шаклда давом эттиришни ваъда қилишган.

Полициячилардан бири маршни тарқатиш чоғида намойишчиларни калтак билан урмоқда
Manish Swarup / AP / Scanpix / LETA
Акция иштирокчиларидан бири ҳамроҳи полиция томонидан қўлга олинишига тўсқинлик қилмоқда
Anushree Fadnavis / Reuters / Scanpix / LETA

Маршдан кейин Ню Делида хавфсизлик чоралари кучайтирилди: айрим туманларда ҳукуматнинг ҳарбийлашган тузилмалари ходимлари навбатчилик қилмоқда. Аммо 21 июл куни яна 500 нафар намойишчи шаҳар марказида акция ўтказиш учун чиқишган.

Anushree Fadnavis / Reuters / Scanpix / LETA
Arun Sankar / AFP / Scanpix / LETA
Anushree Fadnavis / Reuters / Scanpix / LETA
Марш иштирокчиларига кўздан ёш сиздирувчи газ орқали тарқатилган
Vijay Pandey / EPA / Scanpix / LETA

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди 21 июл куни имтиҳонлар билан боғлиқ можародан буён илк бор вазият юзасидан муносабат билдирди. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат имтиҳонлар пайтидаги қоидабузарликлар ҳақидаги хабарларга зудлик билан реакция қилган. Ушбу иш бўйича 13 киши ҳибсга олинган. Моди такрорий тест муваффақиятли ўтгани ва унинг натижалари кечиктирилмасдан эълон қилинганини таъкидлади. Бундан ташқари, у бундай қоидабузарликларни бартараф этиш учун давлат имтиҳонларининг янада ишончли тизимини яратишга чақирди.

Маршдан кўп ўтмай, суд 59 ёшли фаол Сонам Вангчукни давлат клиникасидан хусусий клиникага ўтказишга рухсат бергани маълум бўлди. 28 июн куни у ёшлар ҳаракатини қўллаб-қувватлаш мақсадида очлик эълон қилганди. 18 июл куни полиция уни қаршилик кўрсатилганига қарамай касалхонага олиб борди. Таълим вазирининг истеъфоси ва имтиҳонлар туфайли ўз жонига қасд қилган талабаларнинг оилаларига компенсация тўлашдан ташқари Вангчукни озод қилиш ҳам намойишчиларнинг талабларидан бири эди. Ҳукумат бошқа талабларни бажармади.

Anushree Fadnavis / Reuters / Scanpix / LETA
Намойишчилар полициячилар билан тўқнашув чоғида машиналарни тошбўрон қилмоқда
Anushree Fadnavis / Reuters / Scanpix / LETA
Полиция билан тўқнашув чоғида жабрланган аёл
Sajjad Hussain / AFP / Scanpix / LETA