Самарқанд вилоятининг Ургут туманида қотиллик содир бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Маълум бўлишича, 18 апрель куни соат 23.00ларда, Мўғол маҳалласида яшовчи, 1971 й.т. Ш.И. уйида ўзаро жанжал оқибатида, турмуш ўртоғи, 1978 й.т. З.Ў. танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.
Натижада З.Ў. 19 апрель куни соғлиғи ёмонлашиб уйида вафот этган. Ш.И. қўлга олинган.











