Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Британиянинг Скрипаллар иши бўйича жавобларидан норози
Фото: Reuters
Россиянинг Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилотдаги (КҚТТ) ваколатхонасини Лондон томонидан ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланиши бўйича иш юзасидан тақдим этилган жавоблар қаноатлантирмади. Бу ҳақда РИА «Новости» Россиянинг ташкилотдаги доимий ваколатхонасига асосан хабар бермоқда.
«Британия томонидан олинган материаллар бизни қаноатлантирмаяпти. Бизга, албатта, янада жиддий таҳлил учун вақт талаб этилади. Биринчи таассурот – британияликлар биз берган энг муҳим саволларга жавоб қайтармаган», - дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия КҚТТда Британиядан Скрипаль иши бўйича жавобларни олганди.
Мавзуга оид
09:20
Axios: Куба Россия ва Эрондан жанговар дронлар сотиб олган
12:53 / 17.05.2026
Россия бўйлаб оммавий дронлар ҳужуми: Москвада 3 киши ҳалок бўлди
09:34 / 16.05.2026
Эрон Россияга уран топшириш бўйича музокараларни тасдиқлади
08:48 / 16.05.2026