14:46 / 26.04.2018
16952

Нурмагомедов Макрегор ва Порье билан жанг ўтказмоқчи

Фото: РИА Новости

UFC’даги россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедовнинг жамоаси 2018 йил ноябрида рингга чиқишни режалаштирмоқда. ТАСС хабарига кўра, асосий рақиблар сифатида ирландиялик Конор Макгрегор ва америкалик Дастин Порье номзоди кўриб чиқилмоқда.

Спортчининг менежери Ризван Магомедов сўзларига кўра, жанглар борасидаги музокаралар ҳозирча бошланмади.

«Макгрегор билан аниқ музокаралар ҳозирча йўқ. Бизда шундай режа бор, Ҳабиб ноябрда у билан жанг ўтказиши лозим», - дея маълум қилган у.

2018 йилнинг 7 апрель куни Нурмагомедов енгил вазнда UFC чемпиони камарини қўлга киритди. У америкалик Эл Яквинтани беш раундда таслим этди. Макгрегор аралаш яккакурашлар қоидалари бўйича (MMA) ўзининг сўнгги жангини 2016 йил ноябрида ўтказди, Дастин Порье эса 14 апрель куни Жастин Гаежи устидан ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмагомедовнинг отаси ўғли UFC’да қанча ишлаб топаётганини айтганди.

 

Top